Тошкент – 2021: ЖЧнинг 3-кунида қандай воқеалар юз берди? (фото)

Спорт

8

Бугун, 9 декабрь куни Тошкентда давом этаётган оғир атлетика бўйича Жаҳон чемпионатининг 3-кунида аёллар ўртасида 55 кггача бўлган вазнли атлетлар ўртасида финал беллашуви ўтказилди ва унда тунислик Гофран Белхирга тенг келадиган рақиб топилмади.

Ғолиблик учун кураш эса нигериялик Адижат Олариное, Украина вакиласи Светлана Самулак ва Гофран Белхир ўртасида кечди.

Даст кўтариш машқида Тунис спортчиси биринчи ўринни эгаллади, иккинчи поғонани украиналик Самулак эгаллаган бўлса, кучли учликка Нигерия терма жамоаси аъзоси Олариное якун ясади. 

Силтаб кўтариш машқида медаллар учун курашда гарчи “Б” гуруҳида иштирок этган бўлса-да, Ҳиндистон вакиласи Деви Сорохайбам кореялик Хам Ёнжи ва нигериялик Олориноени ортда қолдириб, кичик олтин медалга эга чиқди. Бироқ умумий ҳисобда унга бироз омад етишмади.

Шу тариқа, тунислик Гофран Белхир икки кураш якунига кўра, Жаҳон чемпионлигини қўлга киритди. 

Аёллар. 55 кг: 

Гофран Белхир (Тунис) – 203 кг (92+111 кг); 
Адижат Олариное (Нигерия) – 203 кг (90+113 кг);
Светлана Самулак (Украина) – 201 кг (91+110 кг).

Маълумот учун, ушбу вазн тоифасида ўзбекистонлик Жамила Панфилова ҳам баҳсларда иштирок этди. Бироқ у умумий ҳисобда 180 кг натижа эвазига 15-ўринни эгаллади. 


Мақола муаллифи

Теглар

Жаҳон чемпионати Оғир атлетика ЖЧ Гофран Белхир Адижат Олариное Светлана Самулак Жамила Панфилова

Баҳолаганлар

17

Рейтинг

3.4

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made