Тошкент ҳокимлиги дренаж ва коллекторларни таъмирлаш учун 846,5 млн сўм ажратди

Жамият

image

Тошкент шаҳри маҳаллий бюджетининг захира жамғармаси маблағлари ҳисобидан 846,5 миллион сўм миқдоридаги пул ёғингарчиликлар даврида шаҳарда сув тошқинлари билан боғлиқ авариявий ҳолатларни зудлик билан бартараф этиш учун ажратилди. Тегишли қарор кеча, 15 февраль куни пойтахт ҳокими вазифасини бажарувчи Шавкат Умурзоқов томонидан имзоланди. 

Қарорга кўра, мазкур маблағ керакли махсус механизм ва материалларни харид қилиши учун Тошкент шаҳар Ободонлаштириш бош бошқармаси тизимидаги Дренаж ва коллекторларни таъмирлаш ва сақлаш ихтисослаштирилган бошқармасига берилади. 

Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш ва ажратилган маблағлар ижроси бўйича халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашига ҳисобот киритиш вазифаси шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Ҳотамбек Шокировнинг зиммасига юклатилган.

Эслатиб ўтамиз, 29 январь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган уй-жой, қурилиш, коммунал хўжалиги, транспорт ва экология соҳаларида амалга оширилган ишлар ва устувор вазифалар юзасидан йиғилишда  Тошкет шаҳридаги дренаж тизими ёғингарчилик даврида аҳоли эътирозига сабаб бўлаётгани қайд этилганди. Шу муносабат билан шаҳар ҳокимлиги олдига дренаж тизимидаги энг муаммоли нуқталарда қурилиш ишларини якунлаш ҳамда 1 сентябрга қадар пойтахт дренаж тизими мастер-режасини ишлаб чиқиш вазифаси қўйилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент ёғингарчилик дренаж

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг