Тошкент ҳокимига янги “зам” тайинланди

Жамият

image

Алишер Исматиллоевич Дўстмуҳаммедов Тошкент шаҳар ҳокимининг ахборот технологияларини жорий этиш бўйича ўринбосари – Рақамли ривожланиш департаменти раҳбари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълумот учун, Алишер Дўстмуҳаммедов 1981 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 2002 йилда Тошкент электротехника алоқа институтини, 2006 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини, 2013 йилда Ўзбекистон Республикаси Стратегик таҳлил ва истиқболни белгилаш олий мактабини, 2021 йилда Тошкент ахборот технологиялари университетини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 2003 йилда бошлаб, қатор масъулиятли вазифаларда ишлаган.

2023 йил 29 мартдан буён Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси Ахборот-коммуникация технологиялари ва киберхавфсизликни таъминлаш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Обиджон Одилович Мўминов Тошкент шаҳри ҳокимининг ўринбосари – Уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси бошлиғи этиб тайинланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Алишер Дўстмуҳаммедов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар