Тошкент ҳайвонот боғи очилмоқда

Жамият 4120
image

Бугун, 16 май кунидан бошлаб Тошкент ҳайвонот боғи яна ўз фаолиятини қайта йўлга қўймоқда. Бу ҳақда боғ маъмурияти ижтимиой тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.

Ҳайвонот боғига кириш қатъий санитар тартибларига амал қилган ҳолда бўлади. Икки кишидан ортиқ гуруҳ бўлиб киришга (оилалар бундан мустасно) рухсат берилмайди. 

Оралиқ икки масофани сақлаш шарт, юқори ҳарорат аниқланганлар боғ ҳудудига қўйилмайди. Боғ ичида аттракцион ва умумий овқатланиш жойлари фаолиятига рухсат берилмайди. Ўзаро тактил (қўл бериш) алоқадан сақланиш тавсия қилинади.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 203
Рейтинг: 3
t
×