Тошкент ҳавосининг ифлосланиш даражаси маълум бўлди

Фойдали

image

25-27 октябрь ва 28 октябрь тонгида Тошкент шаҳридаги метеорологик шароитлар шаҳарнинг ҳаво муҳитида зарарли моддаларнинг жуда кучсиз йиғилишига имконият яратди. Рухсат этилган меъёр (РЕМ)дан юқори бир кеча-кундузлик концентрациялар сони умумий кузатишлар сонига нисбатан 19 фоизни ташкил этди, бу эса атмосфера ифлосланишининг паст даражасига мос келади.

Назоратдаги зарарли моддалар концентрациясининг ўртача миқдори 25 октябрда қуйидагини ташкил этди: чанг – 0,0; углерод оксиди – 1,0; олтингугурт диоксиди – 0,0; азот диоксиди – 1,3; фенол – 0,3; водород фторид – 0,6; аммиак – 0,3 РЕМ ў.қ.

Стационар постларнинг кузатув маълумотларига кўра қуйидаги туманларда ҳавонинг ифлосланиши РЕМ б.м.дан ортгани қайд этилган.

3 ҳолатда – азот диоксиди:

Юнусобод тумани - 19 пост, 07:00-1,1 РЕМ б.м.

Яккасарой тумани - 4 пост, 19:00-1,1 РЕМ б.м.

Миробод тумани -15 пост,  07:00-1,1 РЕМ б.м.

1 ҳолатда – углерод оксиди:

Мирзо Улуғбек тумани - 6 пост, 13:00-1,2 РЕМ б.м.

1 ҳолатда – чанг:

Яшнобод тумани -2 пост, 13:00-1,4 РЕМ б.м.

Бошқа туманларда олинган маълумотлар бўйича йўл қўйилган чегаравий миқдорнинг бир мартали қиймати РЕМ б.м.дан  юқори бўлгани кузатилмади.

Қайд этилишича, 30 октябрь ва 31 октябрь тонгида Тошкент шаҳрининг об-ҳаво шароити шаҳар ҳаво муҳитида зарарли моддаларнинг бир оз тарқалишига имконият яратади. Ифлосланиш даражаси паст бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент ҳаво

Баҳолаганлар

31

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг