Тошкент ҳаво ифлослиги бўйича биринчи ўринга чиқди

Interesting

−

image

Бугун, 27 декабрь куни Тошкент шаҳри ҳаво ифлослиги бўйича дунёда биринчи ўринда турибди. Бу ҳақда IQAir портали хабар берди.

Ҳаво сифати индекси (AQI) рейтингига кўра, 27 декабрь соат 08:48 ҳолатида Тошкент ҳавосининг ифлослиги бўйича Деҳлини ҳам ортда қолдириб, дунёда 1-ўринни эгаллади. Ушбу рейтингда 2-ўринни Ҳиндистоннинг Деҳли шаҳри, 3-ўринни Покистоннинг Лахор шаҳри, 4- ўринни Хитойнинг Вухан шаҳри эгаллаган.

 

Ҳаво сифатининг зарарлилик даражаси унинг ўсиш бирлигига қараб белгиланади ва рангларга бўлинади. Масалан: 

Ҳаво сифати 0-50 бирликкача “яшил” даража билан яхши; 

  • 51-100 бирликкача “сариқ” даража билан ўртача хавфли;

  • 101-150 бирлик ҳолатида “оловранг” даражаси билан заиф гуруҳлар учун зарарли;

  • 151-200 бирликда “қизил” даража билан зарарли; 

  • 201-300 бирликда “бинафшаранг” даража билан жуда зарарли;

  • 301+ бирликда эса “бордо” ранги билан хавфли деб баҳоланади.


Tags

Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends