Тошкент ҳарбий округи қўшинларига қўмондон тайинланди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармойишига кўра,  Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округи қўшинлари қўмондони ўринбосари лавозимида хизмат қилиб келаётган полковник Зокиржон Эркинбоевич Сайфуддинов Тошкент ҳарбий округи қўшинлари қўмондони лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Зокиржон Сайфуддинов ўрнига округ қўшинлари қўмондони ўринбосари этиб полковник Қодиржон Абдупаттаевич Турсунов тайинланди.  Полковник Қодиржон Турсунов бундан олдин Тошкент ҳарбий округига қарашли ҳарбий қисмларнинг бирида командир лавозимида хизмат қилиб келган.

Эслатиб ўтамиз,  Президент фармонига биноан жорий йилнинг феврал ойида Тошкент ҳарбий округи қўшинлари қўмондони лавозимида хизмат қилиб келган генерал-майор Баҳодир Қурбонов Ўзбекистон мудофаа вазири этиб тайинланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Мудофаа вазирлиги тайинлов Тошкент ҳарбий округи

Баҳолаганлар

154

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг