Тош-ҳовли мажмуасидаги “Akfa” иши прокуратурага оширилади

Жамият

image

Ўзбекистон мутахассисларнинг кўрсатмаларига зид равишда тарихий меъморий обидаларни замонавий услубда таъмирлаб, уларнинг асл кўринишига зарар етказиш билан боғлиқ ҳолатлар учрамоқда. Навбатдаги ҳолат 2020 йилда Турк дунёдаси маданияти пойтахти номини олган Хива шаҳридаги Ичанқалъа музей қўриқхонасида қайд этилди. 

Маданият вазирлиги томонидан Хива шаҳридаги Ичанқалъа музей қўриқхонаси ҳудидаги Тош-ҳовли мажмуасига ўрнатилган “Akfa” роми Илмий-эксперт Кенгашидан рухсат олмасдан ўрнатилгани аниқланган. Шу боис бу ҳолат юзасидан далолатнома тузилиб ўрганиб чиқилган ва мавжуд муаммо бартараф этилган. 

“Вазир топшириғи билан ҳужжатлар Республика Прокуратурасига оширилади, маданий мерос объектларига еказилган зарар учун айбдорлар жавобгарликка тортилади”, дейилади Маданият вазирлиги хабарида.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 мартдаги 265-сонли Қарорининг 11-иловаси асосан Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос департаменти Кенгашининг маданий мерос объектларида олиб бориладиган ҳар қандай таъмирлаш ва тиклаш ишлари бўйича бажариладиган ишлар смета лойиҳалари тақдим этилган ҳолда, Илмий хулоса олиш белгиланган


Мақола муаллифи

Теглар

Маданият вазирлиги

Баҳолаганлар

162

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг