Топуриянинг рафиқаси уни зўравонликда айбламоқда
Спорт
−
06 Январь 3937 1 дақиқа
Енгил вазн тоифасидаги UFC чемпиони, грузин миллатига мансуб испаниялик жангчи Илия Топурия оилавий зўравонлик айбловлари юзасидан судда иштирок этади. Бу ҳақда “El Mundo” нашри хабар берди.
Манбага кўра, Топуриянинг рафиқаси Жоржина Баделл уни оилавий ва гендерга асосланган зўравонлик, шунингдек, тажовузда айбламоқда. Жангчи эса, ўз навбатида, товламачиликка уриниш қурбони бўлганини таъкидлаб, барча айбловларни рад этган. Ҳозирда томонлар ажрашиш жараёнида.
Суд мажлиси эртага, 7 январь куни Испаниянинг Мостолес шаҳрида бўлиб ўтади. Унда асосан уларнинг вояга етмаган қизининг васийлиги ва фаровонлиги масалалари кўриб чиқилади. Бола ҳозирда онаси ва бувиси билан яшамоқда. Баделл, шунингдек, суддан қизининг Қўшма Штатларга сафар қилиши учун рухсат сўраган.
Маълумот учун, 28 ёшли Илия Топурия аралаш яккакурашларда 17-0 ҳисобидаги мағлубиятсиз серияга эга. 2025 йил июнь ойида у бразилиялик Чарльз Оливейрани нокаутга учратиб, енгил вазн тоифасида UFC чемпионига айланган эди.
Live
Барчаси