“Топ” олийгоҳларда қанча ўзбекистонлик талаба таҳсил олаётгани айтилди

Жамият

image

Ҳозирги вақтда дунёдаги "топ" олийгоҳларда 1,5 мингдан зиёд ўзбекистонлик талабалар таҳсил олмоқда. Бу ҳақда бугун, 14 февраль куни Кўксарой қароргоҳида Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон ёшлари билан ўтказаётган мулоқотида маълум қилинди. 

Ушбу ёшлар турли соҳалардаги ютуқлари билан тенгдошларига ўрнак бўлаётгани таъкидланди. Бу Ўзбекистон учун тарихда кузатилмаган воқелик экани қайд этилди. 

Шунингдек, яқинда Бирлашган Араб Амирликларида ўтган катта форумда Тошкент шаҳридаги Президент мактаби глобал даражада энг нуфузли номинацияда ғолиб деб топилгани таъкидланди. 

“Бунинг бош омили нимада, деб сўрасангиз, мен аввало ёшларга муносабат давлат миқёсида бутунлай ўзгарганида, деб жавоб берган бўлардим. Ўғил-қизларимиз ёшлар масаласи давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланганини сезиб, ўзларига беқиёс куч олмоқда”, деди Президент. 

Қайд этилишича, бундан беш йил олдин Сенат ва Қонунчилик палатасида Ёшлар парламенти ташкил этилган эди. У ерда ёшлар сиёсий етакчилик, демократия мактаби, парламентаризм мактаби қандай бўлишини амалда кўрди. Охирги сайловда ана шу ёшлардан 2 нафари Қонунчилик палатасига, 250 нафари кенгашларга депутат бўлиб сайланди. 

“Энди барча тизимдаги раҳбарлар ёшларнинг баралла овозини эшитишга мажбур. Ёшлар буюк келажагимизнинг асосий бўғини эканлигини тушунмаган раҳбар бизнинг сафимизда бўлишга ҳаққи йўқ”, деди Президент.


Мақола муаллифи

Теглар

талаба Шавкат Мирзиёев ёшлар олийгоҳ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг