Топ-15 га кирамиз деб, олдимизга катта мақсад қўйган эдик – Шавкат Мирзиёев

Жамият

image

Президент Шавкат Мирзиёев Париж Олимпиадасида ғолибликни қўлга киритган спортчиларнинг тарихий зафарлари билан бутун халқни табриклади. Бу ҳақда у бугун, 12 август куни бўлиб ўтаётган Бухоро вилоятига қилинган ташриф натижадорлигини ошириш, муқобил энергия манбаларини жорий этиш ҳамда саноат корхоналари учун жозибадор шароитларни яратиш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилишида сўз очди.

“Токио Олимпиадасидан кейин яхши ният билан топ-15 га кирамиз деб, олдимизга катта мақсад қўйган эдик. 208 та давлат вакиллари қатнашган мусобақада спортчиларимиз юксак матонат, маҳорат ва ирода кўрсатиб, дунёда 13-ўрин, Осиёда 4-ўрин, туркий, мусулмон ва МДҲ давлатлари орасида 1-ўринни эгаллади. Бир йўла 3 нафар спортчимиз “икки карра Олимпия чемпиони”, деган юксак шарафли номга сазовор бўлди.

Бу Янги Ўзбекистон ёшлари нимага қодир эканини бутун дунёга кўрсатиб, уларнинг натижалари тарихимизда зарҳал ҳарфлар билан муҳрланди.

Барча спортчиларимиз, уларнинг ота-оналари, устоз ва мураббийлари Янги Ўзбекистоннинг чинакам қаҳрамонларидир! Улар билан ҳар қанча фахрлансак арзийди, улар бизнинг ғуруримиз!” дейди Президент.

Маълумот учун, ўзбекистонлик спортчилар Олимпиадада 8 та олтин, 2 та кумуш, 3 та бронза жами 13 та медаль жамғариб, умумжамоа ҳисобида 13-ўринни эгаллади.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг