“Тонировка” учун рухсатномани арзонроқ олиш имконияти пайдо бўлди

Жамият

image

Ягона интерактив давлат хизматлари порталида “Автотранспорт воситаларининг ойналари тусини ўзгартиришга рухсатнома олиш” хизмати жорий этилди.

Энди фуқаролар автотранспорт ойналари тусини ўзгартириш учун рухсатномани онлайн олиб, 10 фоиз чегирмага ҳам эга бўлади. Шу орқали “тонировка”нинг нархи орқа ён ойналар учун 135 минг сўм (юридик шахслар учун 270 минг сўм), олд ва орқа ён ойналар учун эса 1 млн 300 минг сўмга арзонлашади.

Хизматнинг яна бир жиҳати тўлов амалга оширилгач, узоғи 2 соат ичида фуқаронинг Ягона порталдаги шахсий кабинетига электрон кўринишдаги QR-кодли сертификат, яъни рухсатнома келиб тушади. Уни исталган вақтда юклаб олиш мумкин.

Ҳайдовчиларга яна бир маъқул томони, энди автотранспорт ойнасига СТИКЕР мажбурий равишда ёпиштирилмайди.

Шунингдек, ойналарни тусини ўзгартиришга берилган рухсатномани қайта расмийлаштириш (автотранспорт воситасининг мулкдори, давлат рақам белгиси ўзгарган тақдирда) электрон давлат хизмати жорий йилнинг 1 октябрь кунидан ишга туширилиши режалаштирилган.


Мақола муаллифи

Теглар

тонировка

Баҳолаганлар

1195

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг