Томскдаги фожиада ҳалок бўлганлар жасади Ўзбекистонга қайтарилди
Local
−
31 January 2020 8216 1 minute
Россия Федерациясининг Томск вилоятида содир бўлган ёнғин оқибатида ҳалок бўлганлардан 10 нафарининг жасади Ўзбекистонга олиб келингани хабар қилинган эди.
Кеча, 30 январь куни ушбу фожиада тирик қолган 2 нафар ўзбекистонлик ҳамда вафот этган 2 марҳумнинг жасади ҳам Ўзбекистонга олиб келинди.
Олиб келинган жасадлар уларнинг доимий яшаган вилоятларига етказилди.
Эслатиб ўтамиз, 21 январь куни Россиянинг Томск вилоятида 12 нафар ўзбекистонлик ёнғин оқибатида ҳалок бўлган, 2 нафари тирик қолганди.