Томоша тугади! Хави Де Йонгни сотмайди

Спорт

image

“Барселона” бош мураббийи Хави ярим ҳимоячи Френки Де Йонгнинг жамоадан кетиши мумкинлиги ҳақидаги саволларга жавоб қайтарди.

Мутахассиснинг фикрича, мураббийлар штаби нидерландиялик футболчига умид боғламоқда.

"Бизга Гави ва Де Йонг каби футболчилар керак. Френки, Рики Пуч ва Гави жамоадан кетмайди. Биз уларни сотиш ҳақида ўйламаямиз. Бу футболчилар клубимизнинг умиди ва уларга ишонамиз”, дейди Хави.

Жорий мавсумда Де Йонг 15 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та голга ассистентлик қилди. Футболчининг трансфер нархи 90 миллион еврога баҳоланган. Унга “Манчестер Сити” таклиф билан чиққан, бироқ “кўк-анорранглилар” рад жавобини берган.

Маълумот учун, Италиянинг “Tuttosport” газетаси Европанинг 21 ёшгача бўлган энг яхши футболчиси учун “Golden Boy” мукофоти ғолибини эълон қилган ва ушбу соврин “Барселона”нинг 18 ёшли футболчиси Педри Гонсальес Лопесга насиб этган эди
 


Мақола муаллифи

Теглар

Барселона Хави Рикки Пуч Гави Де Йонг

Баҳолаганлар

95

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг