Том Хэнкс Трамп туфайли АҚШни тарк этди

Олам

image

Машҳур Голливуд актёри Том Хэнкс президентлик сайловларида республикачи Дональд Трамп ғалаба қозонгани сабабли АҚШни тарк этди. Бу ҳақда “The Direct” хабар берди.

Қайд этилишича, актёр хайрлашув мактубида буни шахсан тан олган.

“Оғир юрак ва ундан ҳам оғирроқ чамадон билан эълон қиламан: мен мамлакатни расман тарк этдим”, деб ёзади актёр.

Хэнкснинг сўзларига кўра, Трампнинг Оқ уйга қайтиши актёр учун бир фожиадир.

“Сайлов натижаларини кўриб, “Югур, Форрест, югур!” деб ўйладим ва мен айнан шундай қилдим”, дея қўшимча қилди у бош ролни ўйнаган “Форрест Гамп” фильмига ишора қилиб.

Актёр мухлисларини Қўшма Штатларни абадий тарк этяпти деб ўйламасликка чақирди ва Трампнинг президентлиги тугаганидан кейин қайтиши мумкинлигини айтди.

Маълумот учун, Томас Жеффри Хэнкс америкалик театр, кино, телевидение ва овоз бериш актёри, продюсер, кинорежиссёр, сценарист ва ёзувчидир.

Хэнкс актёрлик фаолиятини телевизион ва комедия фильмларидаги роллардан бошлаган ва “Филадельфия” (1993) ва “Форрест Гумп” (1994) фильмларидаги бош роллари учун “энг яхши эркак роли” номинациясида иккита Оскар мукофотига сазовор бўлган.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йилда Том Хэнкс ва турмуш ўртоғи Рита Уилсон коронавирусга чалингани ва тез орада тузалгани ҳақида хабар берилганди.

 

Муҳаммад Ҳодиев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

АҚШ Трамп Том Хэнкс

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг