“Толибон” етакчиси Абдул Ғани Бародар ўлдирилдими?
Олам
−
13 Сентябрь 2021
32715“Толибон” ҳаракатининг сиёсий қаноти раҳбари, Афғонистон ҳукумати раҳбарининг ўринбосари мулла Абдул Ғани Бародар ўлдирилган ёки жароҳатлангани ҳақидаги хабар ҳақиқатга мос келмайди. Бу ҳақда “Толибон”нинг Қатардаги офиси расмий вакили Муҳаммад Суҳайл Шоҳин маълум қилди.
“Мулла [Абдул] Ғани Бародар Охунднинг яралангани ёки ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз ва ёлғон, мен қатъиян уларни рад этаман”, деган Шоҳин.
Аввалроқ, ОАВда "Толибон" гуруҳлари ўртасида юз берган отишма оқибатида Абдул Ғани Бародар яралангани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 7 сентябрь куни "Толибон" ҳаракати Афғонистоннинг янги ҳукумати таркибини эълон қилди. Унга мулла Муҳаммад Ҳасан Охун Бош вазир этиб тасдиқланди. "Толибон" номидан дунё давлатлари билан музокара олиб борадиган мулла Абдул Ғани Бародар эса Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари лавозимига тайинланди.
Маълумот учун, АҚШ тарихида энг узоқ – 20 йил давом этган ҳарбий операция жорий йилининг 31 август куни якунланди. Аҳамиятлиси, америкаликлар мамлакатни тарк этишга улгурмасидан жорий йилнинг 15 август куни "Толибон" ҳаракати Афғонистонда ҳокимиятни эгаллади.
ПрезидентАшраф Ғани бошлиқ АҚШ этовидаги ҳукумат ағдарилди. Президент Ғани мамлакатдан қочиб кетди. Ҳозирда Афғонистонда "Толибон" билан фақатгина Миллий қаршилик фронти курашмоқда. Толиблар қаршилик кучларининг маркази бўлган Панжшер вилоятига ҳам кириб боришди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь