“Толибон” яна АҚШ билан музокараларни бошлайди

Олам 2798
image
-

Афғонистонда ҳокимиятни эгаллаган “Толибон” ҳаракати келаси ҳафта Қатарда АҚШ билан музокараларнинг янги раунди бошланишини тасдиқлади. Бу ҳақда мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги хабар берган.  

“Кейинги ҳафта Қатарда Афғонистон ва АҚШ ўртасидаги музокараларнинг янги раунди бошланади”, дейилади Афғонистон Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида. 

Қайд этилишича, учрашувда Афғонистондаги сиёсий муносабатлар ва иқтисодий муаммолар, шунингдек Доҳа келишуви муҳокама қилинади. 

Таъкидланишича, АҚШ Давлат департаменти ҳам келаси ҳафта “Толибон” ҳаракати билан терроризмга қарши кураш бўйича маслаҳатлашувлар бошланишини тасдиқлаган. 

Давлат департаменти матбуот котиби Нед Прайснинг таъкидлашича, Афғонистон бўйича махсус вакил Том Уэст Доҳага “Толибон” етакчилари билан икки ҳафталик учрашув ўтказиш учун боради, томонлар “Афғонистон бўйича ҳаётий миллий манфаатлар, жумладан, терроризмга қарши кураш” масалаларини муҳокама қилади. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 9-10 октябрь кунлари АҚШ расмийлари билан “Толибон” ҳаракати ўртасида музокаралар ўтказилганди. 

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 108
Рейтинг: 3
Теглар
t
×