“Толибон” яна ҳужумга ўтди
Олам
−
20 Апрель 2020
10359Афғонистоннинг Балх вилоятида “Толибон” жангарилари томонидан амалга оширилган ҳужум оқибатида тўққиз аскар ҳалок бўлди, яна беш киши, жумладан, бир нафар бола яраланди. Бу ҳақда “Tolo News” телеканали хабар бермоқда.
“Толибон” аскарлари 19 апрель оқшомида Шолгар округига ҳужум қилди. Полиция маълумотларига кўра, уч толибон, шу жумладан, уларнинг қўмондони ўлдирилган
Афғонистонда ҳукумат кучлари ва мамлакатнинг қишлоқ жойларидаги муҳим ҳудудни эгаллаб олган ва йирик шаҳарларга ҳужум уюштирадиган “Толибон” радикал ҳаракати жангарилари ўртасида қарама-қаршилик мавжуд. Шунингдек, мамлакатда ИШИД террорчи гуруҳининг таъсири кучайган. Афғонистон миллий мудофаа ва хавфсизлик кучлари бутун мамлакат бўйлаб қўшма аксилтеррор операцияларини ўтказмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь