“Толибон” вакиллари Ўзбекистонга келиб, чегара масалаларини муҳокама қилди

Олам

image

Афғонистондаги “Толибон” муваққат ҳукуматининг чегара ва қабилавий ишлар вазирлиги делегацияси Ўзбекистонга келиб, расмийлар билан чегара хавфсизлиги масалаларини муҳокама қилди. Бу ҳақда бугун, 9 июль куни “Khaam Press” хабар берди.

“Толибон”нинг чегара ва қабила ишлари вазирлиги кеча, 8 июль куни берган баёнотида чегара масалалари томонлар ўртасида атрофлича муҳокама қилинганини айтган.

Афғонистоннинг Жаузжон вилояти шимолидаги чегара ва қабила ишлари бўлими бошлиғи Мавлавий Ғулом Наби Самим чегарада маҳаллий аҳоли дуч келаётган муаммолар ҳақида гапирган. Бироқ “Толибон” расмийлари “чегара муаммолари” деганда нимани назарда тутаётгани ҳақида батафсил маълумот бермаган. 

Бунга қарамасдан, “Толибон” ҳукумати ўзбекистонлик ҳамкасбларига исёнчи гуруҳларнинг Афғонистон ҳудудидан Ўзбекистонга қарши фойдаланишига йўл қўймасликка ваъда берган.

Айтиш жоизки, сўнгги икки йил ичида Афғонистон ҳудудидан Ўзбекистонга бир неча ракета учирилган. Ҳужумлар учун жавобгарликни ИШИД жангарилари ўз зиммасига олган. Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти ҳам минглаб ИШИД жангарилари Афғонистоннинг шимолий чегараларида жойлашгани, бу Марказий Осиё давлатлари хавфсизлигига жиддий таҳдид солиши мумкинлиги ҳақида бир неча бор огоҳлантирган. Афғонистондаги муваққат ҳукумат расмийлари эса бундай даъволарни рад этиб, уларни Афғонистоннинг қўшнилари билан муносабатларига путур етказишга қаратилган ташвиқот ва асоссиз даъволар деб атаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Афғонистон Ўзбекистон чегара Толибон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг