“Толибон” кутилмаганда бўйсунмас Панжшер билан “тил топишди”

Олам

image
АҚШ разведкаси яширин эвакуация ишларини амалга оширмоқда  north_east

АҚШ разведкаси яширин эвакуация ишларини амалга оширмоқда 

“Толибон” ҳаракати вакиллари ва Панжшердаги қаршилик кучлари ҳужум қилмаслик тўғрисида келишиб олди. Бу ҳақда Geo TV телеканали манбаларга таяниб хабар берган.  

“Иккала томон ҳам бир-бирига қарши ҳужумни тўхтатишга келишиб олди”, дейилган телеканал манбаларида. 

Таъкидланишича, “Толибон” ва Панжшердаги қаршилик кучлари сўнгги икки кун давомида Афғонистоннинг Парвон вилоятида музокаралар ўтказиб келган. Лекин бу ҳақда ОАВда энди маълумотлар пайдо бўлди.

Телеканал суҳбатдошларининг қўшимча қилишича, келишув “Толибон” ва Панжшердаги қаршилик кучлари раҳбарларининг матбуот анжумани вақтида эълон қилинади. 

Аввалроқ, Афғонистоннинг Панжшер вилоятидаги қаршиликлар раҳбари Аҳмад Масъуд, агар толиблар цивилизацияга ўтишга ваъда берса, улар билан сулҳ тузишга тайёрлигини маълум қилганди. 

20 йил деганда Афғонистонни тарк этаётган АҚШ

2001 йили Нью-Йоркда теракт (террорчилик ҳаракати) амалга оширилди. Шундан сўнг, АҚШ ва у аъзо бўлган НАТО кучлари Афғонистонга қўшин киритди. Шу билан Америка тарихида энг узоқ давом этган 20 йиллик афғон уруши бошланди. Кичик Жорж Буш, Барак Обама ва Дональд Трамп каби АҚШ Президентлари ушбу урушни якунлай олмади. Фақат Президент Байден даврига келиб Афғонистондан мамлакат қўшинларини олиб чиқиб кетиш бошланди. Бу жараён жорий йилнинг 31 август куни якунланади. 

Афғонистондаги давлат тўнтариши

Афғонистонни бир йирик куч тарк этиши ортидан бошқа бир куч — “Толибон” мамлакат ҳудудларини эгаллай бошлади. Қайд этиш керакки, АҚШ қўшинларининг Афғонистонни тарк этиши охирига етмай туриб, “Толибон” мамлакат пойтахтини эгаллади. 15 август куни Афғонистон Ислом Республикасини қулатган толиблар 19 август куни Афғонистон Ислом Амирлиги тузилганини эълон қилди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Афғонистон Толибон

Баҳолаганлар

760

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг