“Толибон” ва Афғонистон ҳукумати яқин 5 кун ичида ўзаро мулоқотни бошлайди – Пентагон

Олам

image

"Толибон" ҳаракати ва Афғонистон Ислом Республикаси ҳукумати ўртасидаги ўзаро мулоқот яқин 5 кун ичида бўлиб ўтади. Бу ҳақда Пентагон раҳбари Марк Эспер маълум қилди.

“АҚШнинг "Толибон" билан келишувидаги асосий мақсадлардан бири афғонлараро мулоқотни бошлаш эди. Ушбу музокаралар яқин беш кун ичида бўлиб ўтиши мумкин", деди Эспер.

Шунингдек, Эспер сўнгги кунлардаги ўзаро ҳужумлар ҳақида гапириб ўтди. Унинг фикрича, "Толибон" фақатгина АҚШ ҳарбий кучларига ҳужум қилмасликни бўйнига олган.

"Толибон" АҚШ билан тинчлик битими шартларини қисман бажармоқда. "Толибон" АҚШ ҳарбийларига ҳужум қилмади, улар фақат афғон хавфсизлик кучларига ҳужум қилмоқда" деди Пентагон раҳбари.

Шу билан бирга, у "Толибон" ва расмий Кобулнинг позициялари "мутлақо бир-бирига тўғри келмаслигини" тан олди.

Пентагон раҳбари таъкидлашича, расмий Вашингтон бу мамлакатда тинчлик ўрнатилгунга қадар афғон кучларига ҳарбий ёрдам беради.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ ва "Толибон" ўртасида тинчлик сулҳи  тузилишидан 2 кун ўтгач "Толибон" ҳаракати ҳукумат кучларига ҳужум қилди. Бунга жавобан АҚШ ҳаракатга қарши авиа ҳужум уюштирди. "Толибон" вакили Забиҳуллоҳ Мужоҳид бу ҳужумларга изоҳ берар экан, улар афғон кучларига ҳужум қилмасликка ваъда бермаганини таъкидлади.

Нуруллоҳ Шарипов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Афғонистон Толибон Пентагон

Баҳолаганлар

25

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг