“Толибон” Туркманистон билан савдо алоқаларини кенгайтирмоқчи

Олам

image

Афғонистондаги “Толибон” муваққат ҳукумати Туркманистон билан савдо-сотиқни кенгайтиришга ҳаракат қилмоқда. Бу ҳақда “Толибон” молия вазирлиги ахборот бюллетенига таяниб, “Спутник Афғонистон” нашри хабар берди.

Қайд этилишича, аввалроқ Туркманистоннинг Қобулдаги элчиси билан вазирликнинг биринчи учрашуви бўлиб ўтган ва яқин орада икки давлатнинг юқори мартабали солиқ делегациялари ўртасида навбатдаги учрашув бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Вазирликнинг қўшимча қилишича, икки давлат мутасаддилари ўртасидаги музокаралар чоғида икки томонлама солиққа тортилишнинг олдини олиш, савдо алоқаларини кенгайтириш, сармояларни кўпайтириш ва солиқ тўлашдан бўйин товлашнинг олдини олиш масалалари муҳокама қилинган.

Шу билан бирга, саноат ва савдо вазирлиги ҳам Афғонистон ва Туркманистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми ўтган йили 481 миллион долларни ташкил этганини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ойда Қирғизистон Иқтисодиёт ва савдо вазири Дониёр Амангелдиев бошчилигидаги делегация Қобулга борган ва “Толибон” билан савдо ҳажмини оширмоқчи эканини айтганди.

Райҳона Улканбаева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Толибон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг