“Толибон” томонидан уюштирилган ҳужумда 13 киши ўлдирилди 

Олам 3176
image

Бугун, 16 декабрь куни эрталаб Афғонистоннинг Бағлон вилоятидаги назорат-ўтказиш пунктига "Толибон" радикал ҳаракати жангарилари томонидан ҳужум уюштирилди. Бу ҳақда Афғонистоннинг "Ariana News" телеканали маҳаллий шифохонадаги манбаларига асосланиб хабар берган. 

Қайд этилишича, ҳужум натижасида камида 13 нафар афғон хавфсизлик кучлари ходими ўлдирилган, беш киши яраланган. 

Телеканал маълумотларига кўра, ҳужум Пули-Хумри шаҳрининг Вазиробод туманида, шимолий Бағлон вилоятининг маъмурий маркази, стратегик аҳамиятга эга йўллар кесишмасида жойлашган. Пули-Хумри полицияси "Толибон" ҳужумини тасдиқлаган.

Ўз навбатида, Twitter'даги 1TV канали ўз манбасига асосланиб, Ўрузғон вилоятида (мамлакатнинг марказий қисмида) "Толибон" жангарилари томонидан уюштирилган ҳужум ҳақида хабар берган. Унга кўра, афғон хавфсизлик кучларининг камида 13 нафар ходими ўлдирилган.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 111
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×