“Толибон” Покистон ҳарбий делегациясининг Афғонистонга ташрифини бекор қилди

Олам

image

“Толибон” ҳаракати томонидан тузилган Афғонистон муваққат ҳукумати Покистон ҳарбий делегациясининг кеча, 12 май кунига белгиланган ташрифини бекор қилди. Бунга Покистоннинг Афғонистоннинг Пактика вилоятидаги террорчилар бошпаналарига янги ҳаво ва ракета ҳужумлари сабаб бўлиши мумкин. Бу ҳақда “Dawn” газетаси хабар берди

Нашрнинг ёзишича, Қобул Покистон делегациясининг Қандаҳор шаҳрига ташрифини бекор қилиш сабабларини ҳали расман эълон қилмаган. У Афғонистон разведка бошқармаси бошлиғи ўринбосари мулла Ширин Охунд билан “Теҳрик-и-Толибон Покистон” (“Покистон Толибони” ҳаракати, ТТП) жангариларининг Афғонистонда жойлашишини ва Покистонга ҳужумлар уюштиришини тўхтатиш масаласини муҳокама қилиши керак эди.

“Aamaj News” 12 май куни Покистон Қуролли кучлари Пактика вилоятидаги террорчилар лагерларига зарба бергани ҳақида хабар берди. Исломобод бу маълумотга изоҳ беришдан ўзини тийди.

18 март куни Покистон Ҳарбий-ҳаво кучлари биринчи марта ушбу гуруҳ жангариларининг Покистоннинг Мир Али шаҳрида жойлашган ҳарбий базадаги етти нафар аскарнинг ўлимига сабаб бўлган ҳужумига жавобан Пактика ва Хост вилоятларидаги ТТП бошпаналари ва лагерларига ҳаво зарбаларини берди. 

ОАВ хабарларига кўра, Афғонистон ўз ҳудудида жойлашган, Покистонда терактлар уюштириш учун масъул бўлган ТТП экстремистик гуруҳини қўллаб-қувватлашни тўхтатишдан бош тортгани сабабли Исломобод ва Қобул ўртасидаги муносабатлар амалда музлатиб қўйилган.

Маълумот учун, ТТП "Ал-Қоида" билан алоқадор ташкилот сифатида 2011 йилдан бери БМТ санкциялари остида. ТТПда 50 минггача жангари борлиги тахмин қилинади.


Мақола муаллифи

Теглар

Афғонистон Покистон Толибон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг