“Толибон” Панжшерни қандай эгалламоқчилиги маълум бўлди

Олам

image

“Толибон” ҳаракати Афғонистоннинг Панжшeр вилоятини куч билан олмоқчи эмас. Ҳаракат сиёсий бюросининг аъзоси Муҳаммад Наим толибларнинг ҳарбий куч ишлатиб вилоятга кириши ҳақидаги хабарларни рад этди ва раҳбарларнинг музокараларидан натижа йўқлигини маълум қилди. Бу ҳақда РИA Новости маълум қилди.

“Биз Панжшерга куч билан кирамиз, деб айтмаганмиз. Вилоят раҳбарлари билан музокара қилишга ҳаракат қилдик, аммо ҳозирча мулоқот натижа бермади. Шунга қарамасдан, муаммони тинч йўл билан ҳал қилмоқчимиз. Чунки, бизнинг позициямиз муаммони мулоқот йўли билан ҳал қилишдир”, деган Наим.

Шунингдек, у Панжшерда хавфсизлик зонасини яратиш таклифларини маъносиз деб атади.

“Биз бир неча бор айтганмиз, мамлакатни тарк этишни истаган ҳар бир кишига бундай имконият берилган. Aммо, кўриб турганингиздек, уларнинг ўзлари аэропортни вайрон қилди. Биз томондан ҳеч қандай муаммо йўқ”, дея қўшимча қилган “Толибон” вакили.

Маълумот учун, жорий йилнинг май ойида АҚШ бошлиқ халқаро коалиция кучлари Афғонистонни тарк этишни бошлаши билан "Толибон" ҳаракати ҳукумат назоратидаги ҳудудларни эгаллаб ола бошлади. Август ойига келиб, толиблар йирик шаҳарларга юриш бошлади.

Орадан кўп ўтмай, жорий йилнинг 15 август куни Қобулнинг “Толибон” қўлига ўтиши билан Афғонистонда ҳаракат ҳокимияти ўрнатилди. Президент Ашраф Ғани эса истеъфо берганини ҳамда мамлакатни тарк этганини маълум қилди. Ҳокимиятни "Толибон"га ўтишини таъминлаш учун Мувофиқлаштириш кенгаши тузилиб, унга Абдулла Абдулла ва Ҳамид Карзай киритилганди.

Жорий йилнинг 19 август куни эса ҳаракат расмий баёнот билан чиқиб, мамлакатда Ислом Амирлиги тузилганини эълон қилди. "Толибон" вакили Воҳидулла Ҳошимий ҳаракат Афғонистонда демократик давлат қурмаслигини маълум қилди.

Ҳозирда фақатгина Панжшер вилояти толиблар ҳокимиятини тан олмаяпти. Вилоятда "Толибон"га қарши кучлар йиғилмоқда. Уларга эса машҳур "дала қўмондони" Аҳмад Шоҳ Масъуднинг ўғли Аҳмад Масъуд бошчилик қиляпти.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

290

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг