“Толибон”нинг Қўштепа каналида “авария” юз берди
Олам
−
12 Декабрь 2023
28545Афғонистонда “Толибон” томонидан қурилаётган Қўштепа суғориш каналида биринчи жиддий "авария" юз берди. Бу ҳақда “Чегара билмас дарёлар” халқаро экологик коалицияси экспертлари маълум қилди.
Қўштепа канали қурилиш майдончасининг сунъий йўлдош орқали олинган сўнгги суратлари ўрганилиши натижасида, канал қурилишининг биринчи босқичи (узунлиги тахминан 100 км) жорий йилнинг октябрь ойида “Толибон” томонидан очиқланганди.
“Каналдан чиқиб кетаётган сувнинг кучи ва ҳажми тўққиз километр узунликдаги сув майдонини ҳосил қилиш учун етарли эди. Агар Ер орбитасидаги сунъий йўлдош оптикаси орқали қараса, бу улкан кўлмакда бошқа бир гигант — тиранозаврнинг контурлари борлиги рамзий маънога эга. Бундан ташқари, сунъий йўлдошдан олинган сўнгги суратлар сув сизиб чиққан ҳудуд муттасил ортиб бораётганини кўрсатмоқда. Бу эса “Толибон”нинг вазиятни тўғрилаш қобилияти ёки истаги йўқлигини билдириши мумкин”, дейди “Чегара билмас дарёлар” коалициясининг Марказий Осиё бўйича координатори Александр Колотов.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг сентябрь ойида Мирзиёев Душанбеда “Қўштепа” канали масаласини кўтарганди.
LiveБарчаси