“Толибон”нинг энг хавфли “соядаги губернатори” йўқ қилинди
Олам
−
06 Сентябрь 2019 5493 1 дақиқа
“Толибон” террорчилик ҳаракатининг Бадахшон вилоятига масъул бўлган энг хавфли “соядаги губернатори” Қари Фасихуддин йўқ қилинди. Бу ҳақда РИА Новости хабар тарқатмоқда.
Афғонистон Ислом Республикаси Мудофаа вазирлигининг маълумотларига кўра, Фасихуддин бугун, 6 сентябрь куни Бадахшон провинциясида мамлакат қуролли кучлари авиазарбаси натижасида йўқ қилинган. Фасихуддин Вардуж туманида қўриқчиси билан бирга ўлдирилди.
Фасихуддинга қўшиб Пули-Хумри шаҳрида “Толибон” ҳаракатининг 40 жангариси ҳам йўқ қилингани айтилмоқда.
Афғонистонда Ҳукумат кучлари билан “Толибон” радикал ҳаракати жангарилари ўртасида қарама-қаршилик давом этмоқда. Толиблар илгари мамлакатнинг қишлоқ жойларидаги катта ҳудудни эгаллаб олган ва йирик шаҳарларга ҳужум уюштирган
Мамлакат ҳудудида ИШИД террорчилик гуруҳининг таъсири кучайди. Афғонистон миллий мудофаа ва хавфсизлик кучлари бутун мамлакат бўйлаб аксилтеррор операцияларини ўтказмоқда.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь