“Толибон”нинг асосий даромади нима экани маълум қилинди

Олам

image
Фундаментал инсон ҳуқуқ ва эркинликлари чекланганича қолмоқда – ЕХҲТ сайлов бўйича ҳисоботини эълон қилди north_east

Фундаментал инсон ҳуқуқ ва эркинликлари чекланганича қолмоқда – ЕХҲТ сайлов бўйича ҳисоботини эълон қилди

“Толибон” ҳукмронлигидаги Афғонистоннинг келгусида хорижий мамлакатлар, хусусан Россия билан алоқалари қай йўлдан боради? Бугун “Толибон”нинг асосий даромад манбаи нима? Толиблар аввалгидек ахлоқ полицияларини тиклайдими? Бу каби саволларга “Толибон” ҳаракати вакили Забиҳулла Мужоҳид ТАСС мухбири билан мулоқотда жавоб берди. 

Мужоҳид Қобул аэропорти атрофидаги мулоқотда Россияга халқаро рейсларни тиклаш режалаштирилаётганини маълум қилган. 

“Биз Қобулдан халқаро рейсларни қайта тиклаш устида ишлаяпмиз, лекин баъзи қийинчиликлар мавжуд. Халқаро стандартларга кўра, аэропорт ва бортда хавфсизлик стандартларига риоя қилиш учун масъул бўлган ташкилот бўлиши керак. Биз ҳозирда шундай ташкилотни қидирмоқдамиз, лекин қидирув ҳали натижа бермади”, деган у. 

Мужоҳид Россияга ҳам халқаро рейсларни тиклаш режалаштирилаётганини таъкидлаган. 

“Биз барча давлатлар билан муносабатлар ўрнатишга ҳаракат қиляпмиз. Гап дипломатик муносабатлар ҳақида кетяпти, уларсиз кейинги ҳамкорликлар, шунчаки мумкин эмас. Биз Россия билан, асосан, ҳукуматимизни тан олиш ва элчихона очиш бўйича музокаралар олиб боряпмиз. Бу масалаларни ҳал қилиш ҳамкорликнинг янада кенгайишига замин яратади”, деган у журналистнинг “Толибон” Россия билан қайси соҳаларда ҳамкорлик қилишни режалаштирган, деган саволига. 

Журналист Мужоҳиддан “Толибон” Афғонистоннинг Москвадаги элчихонасида кадрлар алмашинувини назарда тутган ёки йўқлиги ҳақида сўраган. Мужоҳидга кўра, бу масалани “Афғонистон Ислом Амирлиги” Ташқи ишлар вазирлиги ҳал қилиши керак. 

“Ҳозир Афғонистоннинг Москвадаги элчихонаси ва Россиянинг Қобулдаги элчихонаси одатдагидек иш бошлаши муҳим. Шундан сўнг биз дипломатик ходимларни ўзгартириш масаласини кўриб чиқамиз. Ўз вазифаларини тўғри бажармаган ходимлар четлатилиши мумкин”, деган у. 

Мужоҳиднинг таъкидлашича, ҳаракат барча давлатлар билан ҳамкорлик қилишга умид қилмоқда. 

“Россия иқтисодий жиҳатдан муҳим давлат. Россия ва бошқа давлатлар Афғонистонни тиклашга ёрдам бериши мумкин. Биз бундай ёрдамни мамнуният билан қабул қиламиз ва молиявий ёрдамни кутамиз”, деган ҳаракат вакили. 

Мужоҳид бугунги кунда толибларнинг асосий даромад манбаи нима эканига ҳам аниқлик киритган. Унга кўра, ҳаракат асосан божхона ва солиқлардан даромад топмоқда. 

“Келгусида биз фойдали қазилмалардан даромад олишни режалаштирганмиз”, деган у.


Мақола муаллифи

Теглар

Афғонистон Толибон

Баҳолаганлар

1791

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг