Фундаментал инсон ҳуқуқ ва эркинликлари чекланганича қолмоқда – ЕХҲТ сайлов бўйича ҳисоботини эълон қилди
Жамият
−
11 Октябрь 2021
7188Ўзбекистонда Конституцияда кафолатланган фундаментал инсон ҳуқуқ ва эркинликлари қуйи қонунлар билан чекланганлигича қолмоқда. Бу ҳақда Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ)нинг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бюроси (ДИИХБ) Сайловни кузатиш миссиясининг Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўйича тақдим этган Оралиқ ҳисоботида сўз борган.
Ҳисобот аввалида, ДИИХБ Ўзбекистон сайлов қонунчилигига сайлов кампаниясини ўтказиш бўйича киритилган ўзгартиришларни олқишлаган.
“Охирги ўзгартишлар ДИИХБнинг аввалги тавсияларидан баъзиларига боғлиқ. Аввалги кампания тадбирлари тўғрисида 30 кун аввал розилик олиш талаби олиб ташланди, ўрнига 3 кун аввал хабар қилиш талаби киритилди. Давлат хизматидаги кишилар томонидан кампания ўтказиш тақиқланди ва оралиқ кампания молия ҳисоботи киритилди. Сайлов маъмурияти ва суд органларининг сайлов борасида низоларни ҳал қилишдаги баҳам кўрилган ваколати бир биридан ажратилди, муқобил муҳокама бартараф этилди. Бошқа ўзгартишлар қуйи даражадаги сайлов комиссияларни тузилишини ўзгартириш ва уларни кенгайтиришга, мамлакатдан ташқарида овоз бериш, натижаларни эълон қилиш ва сайлов жараёнининг бошқа техник жиҳатлари билан боғлиқ”.
Қайд этилишича, ДИИХБнинг анча аввалги тавсиялари, жумладан овоз бериш ҳуқуқларига, мустақил номзодларни тақиқлашга ва кампанияни муқобил манбалардан молиялаштиришга ва фуқаро кузатувчиларга йўл қўйиш ҳамон кўриб чиқилмаган.
“Конституцияда кафолатланган фундаментал инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари қуйи қонунлар билан чекланганлигича қолмоқда. ДИИХБнинг аввалги тавсияларига қарамай, туҳмат ва обрўга путур етказиш, гарчи 2020 йилда ушбу қилмиш учун санкциялар қаторидан қамоқ жазоси олиб ташланган бўлса-да, ҳамон жиноят ҳисобланади”, дейилади ЕХҲТ ДИИХБнинг Оралиқ ҳисоботида.
Қайд этилишича, юқоридаги каби санкцияларнинг кучайтирилиши сўз эркинлигини янада чеклаган.
Ҳисоботда айтилишича, мамлакатда экстремизм тушунчаси кенг таърифланиб, эркин талқин ва қўллаш имкониятига йўл очади. ДИИХБга кўра, БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича қўмитаси 2020 йил эълон қилган Ўзбекистоннинг бешинчи даврий ҳисоботига якуний мулоҳазаларида “экстремизм”, “экстремист фаолият” ва “экстремист материаллар”нинг “Экстремизмга қарши курашиш тўғрисида”ги қонунидаги таърифини ортиқча кенг ва мавҳум, деб баҳолаган ва бундай қонунни қўллаш фундаментал эркинликларни ноўрин чеклаш учун қўлланилиши борасида ташвиш билдирган.
Шунингдек, ҳисоботда Ўзбекистонда оммавий йиғилишлар (митинг) қонун билан тақиқлангани, аммо бу бироқ қонун билан тартибга солинмаслиги хусусида ҳам сўз боради.
“2021 йилдаги Конституцияга ўзгартиш билан йиғилиш эркинлигини қонун ости актлар билан чеклаш тақиқланди, аммо йиғилиш эркинлиги бирон бир махсус қонун билан тартибга солинмайди. Бироқ, жиноят ва маъмурий қонунларда ноқонуний йиғилишлар ва рўйхатга олинмаган уюшмалар тақиқланади ва улар учун жазо тайинланган.ДИИХБ аввал ортиқча юк ҳосил қиладиган ва ихтиёрий қўллашга очиқ деб баҳолаган сиёсий партияларни рўйхатдан ўтказишга доир қонун ҳужжатлари ҳамон ўзгартирилмаган”.
Таъкидланишича, 2019 йилда ДИИХБ Митинг, йиғилиш ва намойишлар тўғрисидаги қонуннинг лойиҳисини йиғилиш эркинлиги борасидаги халқаро стандартлар талабига жавоб бермайди, деб баҳолаган.
Оралиқ ҳисоботда сўнгги йилдаги ижобий ўзгаришлар хусусида ҳам сўз борган. Алқанишича, 2020 йилда мамлакат ичида ҳаракатланиш ва чет элга чиқиш низомлар либераллаштирилган, натижада чиқиш визалари бекор қилинди ва яшаш жойини танлаш осонлашган, ўз навбатида бу сайловчиларни рўйхатга олишга таъсир кўрсатган.
2019 йилда қабул қилинган “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги қонун билан эса сайлов комиссияларини шакллантиришда имкониятлар тенглигини белгиламоқда.
2021 йилда Ўзбекистон БМТнинг 2006 йилги Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенциясини (НБШК) ратификация қилган. Бу асосда мамлакатда 2021 йилда “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида”ги янги қонун қабул қилингани, у сиёсий ҳаётда камситилишсиз иштирок этишни кафолатлаши олқишланади.
LiveБарчаси