“Толибон” хавфсизлик кучларининг 500 нафар ходими мактабга кириш учун имтиҳон топширди

Олам

image

Афғонистондаги Муваққат ҳукумат – “Толибон” томонидан тузилган хавфсизлик кучларининг камида 500 нафар ходими мактабларга кириш учун имтиҳон топширди. Бу ҳақда Афғонистоннинг “TOLO News” телеканали Хост вилояти таълим бошқармаси расмийларига таяниб хабар берди.

"Улар синф танлашади, биз уларга имтиҳон топшириш имкониятини берамиз. Шундан сўнг, улар синфга қўшилишлари мумкин", дейди Хост вилояти таълим бошқармаси бошлиғи ўринбосари Хиргуль Хирха.

Шунингдек, имтиҳон комиссияси аъзоси Абдул Маннон Ҳаққоний жараён жуда яхши кетаётганини таъкидлаган.

“Тўққизинчи, ўнинчи, ўн биринчи синфларда бироз ўқиганман, энди ўн иккинчи синфга кириш учун имтиҳондан муваффақиятли ўтмоқчиман”, дейди имтиҳон иштирокчиларидан бири Алиф Хон.

Эслатиб ўтамиз, "Толибон" 2021 йил Афғонистонда ҳокимият тепасига келганидан сўнг хотин-қизларнинг таълим олишига чеклов ўрнатди.


Мақола муаллифи

Теглар

имтиҳон Толибон аскарлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг