“Толибон” қизларни университетларга қайтариш режасини ишлаб чиқди

Олам

image

Афғонистонда ҳокимиятни эгаллаб олган “Толибон” ҳаракати қизларнинг университетларда ўқиш имкониятини қайтарадиган режа ишлаб чиқмоқда. Бу ҳақда “Толибон” муваққат ҳукуматидаги Олий таълим вазирлиги раҳбари ўринбосари Лутфулла Хайрхва маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, тайёр лойиҳа Афғонистон жамоатчилигига тақдим этилади. Режани якунлаш муддати ҳали аниқ эмас.

Маълумот учун, Афғонистоннинг бутун ҳудуди устидан назорат ўрнатган “Толибон” аёллар ва қизларга турли чекловлар қўя бошлади ва буни давлатда “тегишли исломий муҳит” яратиш зарурати билан изоҳлади. 2022 йил декабрь ойида афғон университетларида қизлар учун дарслар тўхтатиб қўйилди, кейинроқ университетларда аёлларнинг, жумладан профессор-ўқитувчиларнинг бўлиши тақиқланди, шунингдек, аёлларни миллий ва халқаро нодавлат ташкилотларда ишлашдан четлаштириш буюрилди. Ушбу қарорлар бир қатор хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар, жумладан, БМТ томонидан танқид тўлқинига сабаб бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

Афғонистон Толибон қизлар таълими

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг