“Толибон” қайси давлатлар билан опоқ-чапоқлиги айтилди

Олам

image
0:00
0:00
download

Афғонистонда ҳокимиятни қўлга олган “Толибон” ҳаракати бугунги кунда қўшнилари Ўзбекистон, Тожикистон, Эрон, Хитой, Покистон ва бошқа қатор давлатлар билан яхши муносабатда. Бу ҳақда Афғонистон Ташқи ишлари вазири вазифасини бажарувчи Амирхон Муттақи Ҳиндистоннинг “StratNews Global” нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди, деб хабар бермоқда “ToloNews”.

У ҳинд дипломатларининг Афғонистонга қайтиши Қобул ва Нью-Деҳли ўртасидаги алоқа яхшиланганини, икки мамлакат сиёсий ва иқтисодий йўналишда ижобий муносабатда эканини кўрсатишини таъкидлаган.

Суҳбат давомида Муттақи Афғонистон барча давлатлар билан барқарор муносабатларни қўллаб-қувватлашини айтиб ўтган.

“Биз Покистон, Ҳиндистон, Хитой, Эрон, Тожикистон, Ўзбекистон, Туркия, Россия, Саудия Арабистони ва бошқа араб давлатлари билан яхши барқарор алоқаларга эгамиз. Биз гап ушбу алоқалар ҳақида кетганда барқарорликни сақлаб қолдик”, дейди у.

Муттақи Афғонистон ҳудудидан ҳеч бир давлатга қарши фойдаланилмаслигини яна бир бор таъкидлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Толибон

Баҳолаганлар

774

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг