“Толибон” Ислом ҳамкорлик ташкилоти саммитида қатнашмоқчи
Олам
−
22 Апрель
3517“Толибон” Гамбияда Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) томонидан ўтказиладиган давлат ва ҳукумат раҳбарларининг 15-саммитига ўз вакилини жўнатмоқчи эканини маълум қилди.
Афғонистон матбуоти хабарларига кўра, Афғонистон муваққат ҳукумати бош вазири ўринбосари вазифасини бажарувчи Абдусалом Ҳанафий Қобулда ИҲТнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Тариқ Али Бахит билан учрашган.
Учрашувда Ҳанафий ислом оламида азоб-уқубатлар кенг тарқалганини, мусулмон давлатлари муаммоларни ҳал қилиш учун ҳамкорлик қилиши кераклигини айтган.
Ҳанафий Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар билан яхши алоқаларни ривожлантириш истагида эканини таъкидлаб, ИҲТ Гамбияда мезбонлик қиладиган давлат ва ҳукумат раҳбарларининг 15-саммитига ўз вакилини юбориш истагини билдирди.
Маълумот учун, Гамбия пойтахти Банжулда 4-5 май кунлари ИҲТ давлат ва ҳукумат раҳбарларининг 15-саммити бўлиб ўтади.
LiveБарчаси