“Толибон” ИШИДга қарши кураш бошлади
Олам
−
29 Сентябрь 2021
12595Афғонистонда ҳокимиятни қўлга олган “Толибон” ҳаракати мамлакат шарқидаги Нангарҳор вилоятида, шунингдек Қобулда ИШИД террорчилик гуруҳи жангариларига қарши операция бошланганини эълон қилди. Бу ҳақда “The Khaama Press” хабар берди.
Қайд этиш керакки, бу ой Нангарҳорда бирданига бир нечта портлашлар ва қуролли ҳужумлар юз берди, оқибатда толиблар ва маҳаллий аҳоли қурбон бўлди. ИШИДнинг бир бўлаги бўлган “Хуросондаги Исломий давлат” бу воқеаларнинг бир нечтаси учун жавобгарликни ўз зиммасига олди.
Қобул ҳам бир неча маротаба ракета ҳужумига учради, гуруҳ тарафдорлари бу учун ҳам жавобгарликни ўз зиммасига олди.
Шу билан бирга, жорий йилнинг 21 сентябрь куни “Толибон” вакили Забиҳулла Мужоҳид Афғонистонда ИШИД ва “Ал-Қоида” жангарилари мавжудлиги ҳақидаги хабарларни уйдирма деб атади ва ИШИД толибларга таҳдид солмаслигини таъкидлади.
LiveБарчаси