“Толибон”га қарши курашаётган Аҳмад Масъуд ҳозир қаерда?
Олам
−
26 Май 2022 18740 1 дақиқа
Афғонистонда ҳокимиятни эгаллаган “Толибон” ҳаракатига қарши қуролли кураш олиб бораётган Афғонистон Миллий қаршилик фронти етакчиси Аҳмад Масъуд айни пайтда Тожикистонда. Франциянинг ARTE ресурси журналистлари у билан суҳбатлашди.
Таъкидланишича, Масъуд ўз хавфсизлигини таъминлаш учун аниқ яшаш жойини айтмаган.
Маълумот ўрнида, ўтган йил август ойидан, яъни “Толибон” Қобулда ҳокимиятни қўлга киритганидан бери Масъуд бошчилигидаги фронт толибларга қарши қуролли кураш олиб бормоқда.
Тожикистон “Толибон” ҳукумати билан мулоқот қилишдан бош тортмоқда. Мамлакат расмийлари Афғонистон Миллий қаршилик фронтини очиқ қўллаб-қувватлаяпти.
Live
БарчасиОҳангаронда ўқитувчи ўқувчини калтаклади
22 Октябрь
Австралияда кучли ёмғир ёғди
22 Октябрь
Гретсияда ҳам талабалар намойиш бошлади
22 Октябрь