“Толибон”дан қочиб, Ўзбекистонга ўтган афғон учувчиларини эвакуация қилиш бошланди
Олам
−
13 Сентябрь 2021
10713Аввалроқ, “Толибон” Афғонистонда ҳокимиятга келиши ортидан Ўзбекистон қочиб ўтган афғон учувчилари АҚШнинг Форс кўрфазидаги базасига кўчирилиши ҳақида хабар берган эдик.
“Reuters” агентлиги бир ойга яқин вақтдан бери Ўзбекистондаги лагерда бўлиб турган афғон учувчилари кеча, 12 сентябрь куни мамлакатни тарк этишни бошлаганини маълум қилди.
Агентлик билан суҳбатлашган учувчилардан бири биринчи гуруҳ дастлаб Бирлашган Араб Амирликларига боришини айтган. Учувчиларни кўчириш бир неча босқичда амалга оширилиши кутилганди.
АҚШнинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси Жон Ҳербст учувчиларнинг эвакуация қилинишини олқишлади.
“Умид қиламан, учоқлар Америкага қайтади, учувчилар эса ҳеч қачон толибларга қайтарилмайди”, деган элчи.
Қайд этиш керакки, “Толибон” ҳаракати афғон учувчилари ва ҳарбий техникаларини қайтаришни талаб қилиб, Ўзбекистонга босим ўтказаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Афғон учувчилари эса толиблар амнистия эълон қилганига қарамай ватанига қайтишдан қўрқаётганди.
Афғонистонда ҳокимият ағдарилиб, “Толибон” бошқарувга келганида 46 та A-29 енгил ҳужум самолётлари ва UH-60 Black Hawk вертолётларида Ўзбекистонга қочиб ўтган афғон учувчиларининг тақдири анча вақтгача мавҳум бўлиб турганди.
Бундан бир неча кун олдин АҚШ ва Ўзбекистон афғон учувчиларини кўчиришга келишгани маълум бўлди.
LiveБарчаси