Ўзбекистон “Толибон”нинг босими сабаб афғон учувчиларини депортация қилиши мумкин — ОАВ
Жамият
−
30 Август 2021
32739Ўзбекистон “Толибон” босими туфайли юқори малакали афғон учувчиларини оилалари билан депортация қилишига тўғри келиши бўйича АҚШни огоҳлантирди. Бу ҳақда “The Wall Street Journal” газетаси ёзмоқда.
Қайд этилишича, учувчилар гуруҳи икки ҳафта олдин Афғонистондан мамлакат Ҳарбий ҳаво кучларининг вертолёт ва самолётларида Ўзбекистонга учиб ўтган.
Газетанинг ёзишича, Тошкент “Толибон” билан зиддиятга бормаслик учун расмий Вашингтондан учувчиларни дарҳол учинчи давлатга ўтказиш чораларини кўришни сўрамоқда.
Нашр АҚШнинг учувчиларни ўқитиш ва Афғон ҳаво кучларини яратиш дастури Афғонистон қуролли кучларини қўллаб-қувватлашга қаратилган энг машҳур дастурлардан бири бўлганини эслатиб ўтган. АҚШ бу дастурга миллиардлаб доллар сарфлаган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 15 августида “Толибон” ҳаракати Афғонистон пойтахти Қобулни эгаллагач мамлакатда тартибсизлик бошланди. Ҳатто, мамлакат Қуролли кучлари ҳам жон илинжида Афғонистонга қўшни давлатлар, жумладан Ўзбекистон томон қочди.
Ушбу кескинлик фонида Ўзбекистоннинг Афғонистон билан чегарадош вилояти Сурхондарёга бир неча ҳарбий самолёт ва верлотётлар учиб ўтгани ҳақида хабар ҳамда видеолавҳалар тарқалди. Жумладан, жорий йилнинг 16 август куни ичида жами 20 дан ошиқ афғонистонлик учувчи ҳарбий бўлган иккита вертолёт Сурхондарё пахта даласига қўнди.
LiveБарчаси