“Толибон” чет эл қамоқхоналаридаги афғонистонликларни юртига қайтармоқчи

Олам

image

Афғонистондаги “Толибон” муваққат ҳукумати хориждаги қамоқхоналарда жазо ўтаётган барча афғонларни ўз ватанларига қайтариш бўйича комиссия тузди. Бу ҳақда бугун, 6 апрель куни Афғонистон Ахборот ва маданият вазирлигининг ОАВ назорати бўлими бошлиғи Абдулҳак Ҳаммодга таяниб, “Ariana News” телеканали хабар берди.

Ҳаммод кўпчилик афғонлар хориждаги ахлоқ тузатиш муассасаларидан аллақачон мамлакатга қайтганини айтган. Бироқ у ҳозирда чет эллардаги афғон маҳбуслари сони тўғрисида маълумот бермаган ва комиссия қандай иш услубларидан фойдаланишини очиқламаган.

Маълумот учун, 2021 йилнинг баҳорида АҚШ ўз қуролли кучларини Афғонистондан олиб чиқиш қарорини эълон қилганидан сўнг “Толибон” мамлакат устидан назорат ўрнатиш бўйича кенг кўламли операцияни бошлаган. 15 август куни радикаллар Қобулга жангсиз кириб борган ва 7 сентябрь куни қонунийлиги ҳали ҳеч бир давлат томонидан тан олинмаган ўзларининг муваққат ҳукумати таркибини эълон қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Афғонистон Қобул Толибон қамоқхона

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг