“Толибон” “Ал-Қоида” билан чуқур алоқаларни сақлаб келмоқда — Ашраф Ғани

Олам

image

“Толибон” ҳаракати “Ал-Қоида” террорчилик тармоғи, шунингдек “Лашкари-тойиба” ва “Жайши Муҳаммад” террорчилик гуруҳлари билан чуқур алоқа ўрнатган. Бу ҳақда Афғонистон Президенти Ашраф Ғани маълум қилди. 

“Толибон” “Ал-Қоида”, “Лашкари-тойиба” ва “Жайши Муҳаммад” билан чуқур алоқаларни сақлаб келмоқда. “Толибон” олиб бораётган уруш ҳеч қандай диний ёки миллий асосга эга эмас. Биз яқин уч-олти ой ичида вазиятни ўзгартиришга ҳаракат қиламиз, ижобий ўзгаришлар режаларини ишлаб чиқмоқдамиз”, дея Афғонистон Президентининг нутқидан иқтибос келтирган “Tolo News” телеканали. 

Унга кўра, толиблар Афғонистонни исёнчилар маконига айлантириш ниятида. 

“Толибон” Афғонистонни ҳар хил исёнчилар бошпанасига айлантирмоқчи. Ҳукумат бунга ҳеч қачон йўл қўймайди. Бизнинг мақсадимиз Афғонистонни ва унинг озодлигини, сўнгги 20 йил ичида эришилган ютуқларни ҳимоя қилишдир. Адолатли ва мустаҳкам тинчликни ўрнатиш учун иродамиз етарли", деган Президент. 

“Bakhtar” агентлигининг Афғонистон армияси юқори қўмондонлигига таяниб хабар беришича, “Ал-Қоида” “Толибон” жангариларига мамлакатда террорчилик ҳужумларини уюштиришда ёрдам берган ҳолда ўз инструкторларини жўнатмоқда. Ушбу ҳамкорлик Афғонистондаги жангларнинг кучайишига сабаб бўлмоқда.

Фаоллашган “Толибон” ва Афғонистондаги кескинлик

Афғонистондаги хавфсизлик билан боғлиқ вазият жорий йилнинг апрелида АҚШ Президенти Жо Байденнинг республикада Америка қуролли кучларининг операцияси якунига етганини эълон қилганидан сўнг, анча ёмонлашди. 

Жорий йилнинг 13 июль ҳолатига кўра, Қўшма Штатлар ўз қўшинларининг 95 фоизидан кўпроғини Афғонистондан олиб чиқиб кетиб бўлди. Бу жараён 31 августга қадар якунланиши кутилмоқда. Штатлар каби НАТОнинг бошқа аъзолари ҳам Афғонистонни тарк этмоқда. Жумладан, ИталияАвстралия ва Германия кучлари, аллақачон, мамлакатдан чиқиб кетган.

Хорижий қўшинларнинг Афғонистонни тарк этиши фонида “Толибон” ҳаракати мамлакат ҳудудлари устидан назоратни ўрнатиш мақсадида ҳужумларни кучайтирмоқда. Толибларнинг таъкидлашича, улар айни пайтда Афғонистоннинг 85 фоизини назорат қилмоқда. Бундан ташқари, ҳаракат кучлари бир қатор қўшни давлатлар — Туркманистон, Тожикистон, Эрон ва Покистон билан чегарада жойлашган назорат пунктларини ҳам эгаллаб олган. Шундай бўлса-да, ҳаракат вакиллари Афғонистондан ташқарига чиқмасликларини ва қўшни давлатларга хавф солмасликларини қайта ва қайта таъкидламоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Афғонистон Ғани толиблар

Баҳолаганлар

61

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг