“Толибон” АҚШни жавобгарликка тортишга чақирди

Олам

image
0:00
0:00
download

“Толибон” ҳаракатининг Матбуот котиби Забиҳулла Мужоҳид ўтган йиллардаги воқеалар учун АҚШни жавобгарликка тортишга чақирди. Мужоҳид Хитой ОАВ билан суҳбатда АҚШнинг жорий йил 29 август куни Қобулга берган авиазарбасини изоҳлаб, шундай фикр билдирган.

Унга кўра, бу АҚШнинг ҳарбий зарбаси оқибатида тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлган ягона ҳолат эмас.

“АҚШ 20 йилдирки Афғонистонда тинч аҳолини ўлдиради”, деган толиблар вакили, Вашингтонни инсон ҳуқуқларини бузишда айблаб.

Мужоҳид бундай ҳодисалар гуманитар фожиага олиб келишини таъкидлаган.

“АҚШ ўтган йиллардаги ҳодисалар учун жавобгарликка тортилиши керак. Қотиллик ва босимнинг ўрнини тўлдириш учун улар афғон халқи билан ҳамкорлик қилиши керак”, деган ҳаракат Матбуот котиби.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 29 август куни АҚШ Ҳарбий ҳаво кучлари Қобулга ракета учирганди. Вашингтон бу ҳаракатини террорчиларни йўқ қилиш учун қилганини айтди. Бироқ, кейинроқ ҳужум натижасида 10 нафар тинч аҳоли қурбон бўлгани аниқланди. Қурбонларнинг 7 нафари болалар.

Ракета ҳужумидан аввалроқ, жорий йилнинг 26 август куни Қобул аэропорти яқинида қатор портлашлар содир бўлганди. Ҳодисада 100 дан ортиқ одам, жумладан 13 нафар АҚШ ҳарбийси ҳалок бўлди. Портлаш учун жавобгарлик ИШИДнинг Афғонистондаги шохобчаси "Вилояти Хуросон" ўз зиммасига олди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

281

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг