“Толибон” Афғонистондан Ўзбекистонга отилган 5 та снаряд бўйича муносабат билдирди
Олам
−
06 Июль 2022 90577 1 дақиқа
Ўзбекистон ҳудудига Афғонистон томонидан келиб тушган 5 та ракета икки дўст мамлакатлар ўртасида ихтилоф яратмоқчи бўлган доиралар ишидир. Бу ҳақда “Толибон” ҳукумати томонидан тайинланган Маданият ва ахборот вазири Забиҳулло Мужоҳид маълум қилди.
“Термизга Афғонистон ҳудудидан ракета ҳужумини уюштирганлар дўст Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида ишончсизлик муҳитини яратишни мақсад қилган”, дейди у.
Забиҳулло Мужоҳиднинг айтишича, толиблар уларни ҳибсга олиш ва жазолаш учун қидирув ишларини бошлаган.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 5 июль куни соат 16:20 да Ўзбекистон ҳудудига Афғонистон томонидан 5 та ракета келиб тушди.
Ўзбекистон ТИВ хабарига кўра, ҳозирда Ўзбекистоннинг ваколатли органлари Афғонистон томони билан биргаликда ушбу ҳодиса сабабларини аниқлаш бўйича зарур чора-тадбирларни амалга оширмоқда.

Live
БарчасиРоналдудан яхшироғини топа олмайсиз – Трамп
06 Декабрь
Наманганда яна зилзила бўлди
06 Декабрь