“Толибон” Афғонистондаги қотилликлари ҳақида гапирган Гаррини суд қилмоқчи
Олам
−
07 Январь 2023
8627Британия шаҳзодаси Гаррининг Афғонистонда хизмат қилаётган вақтида содир этган қотилликлари ҳақидаги маълумотлари судга топширилиши керак, чунки улар инсониятга қарши жиноятдир. Бу ҳақда кеча, 6 январь куни Афғонистондаги ҳукмрон “Толибон” ҳаракатининг юқори мартабали вакили Суҳайл Шаҳин маълум қилди.
“Улар [ўлганлар] ўз мамлакатлари учун озодлик учун курашганлар, сиз эса босқинчиларсиз”, дейди Шаҳин Британиянинг “Sky News” телеканалига берган интервьюсида.
Унинг фикрича, шаҳзода Гарри суднинг инсониятга қарши жиноятларга оид саволларига жавоб бериши керак.
“Улар халқ қаҳрамонлари, сиз эса уларнинг душмани бўлгансиз”, дейди у.
Аввалроқ Британия ОАВларида 10 январдан сотувга чиқадиган шаҳзоданинг Захира деб номланган автобиографиясидан парчалар чоп этилган эди. Ушбу китобда шаҳзода Гарри, хусусан, Афғонистонда 25 нафар Толибон жангчисини ўлдирганини, у ерда Apache вертолётини бошқарганини айтди.
“Мен учун бу рақам [ўлдирилган] 25. Бу рақам мени ғурурга тўлдирмайди, лекин безовта ҳам қилмайди", деб ёзади у.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь