“Толибон” афғон меҳнат муҳожирлари Россияга бориши мумкинлигини айтди
World
−
10 June 2024 8461 1 minute
Россиянинг бир қанча ҳудудлари, хусусан, Татаристон ва Чеченистон афғонистонлик меҳнат муҳожирларига иш таклиф қилди. Бу ҳақда Афғонистонда "Толибон" ҳаракати томонидан тузилган муваққат ҳукуматнинг меҳнат ва ижтимоий муносабатлар вазири вазифасини бажарувчиси Абдул Умарий маълум қилди.
"Чеченистон ва Татаристон, шунингдек, Россия Федерацияси таркибидаги бошқа республикалар бизга Афғонистондан келган муҳожирлар учун, айниқса, қишлоқ хўжалиги соҳасида иш билан таъминлаш имкониятларини амалга оширишни таклиф қилишди", дейди у.
Умарийнинг айтишича, бу масала Россия меҳнат вазири Антон Котяков билан Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форуми доирасидаги учрашувда, шунингдек, Доғистон вакиллари билан музокаралар чоғида кўтарилган.
Маълумот учун, 28 май куни Россия Президенти Владимир Путин Тошкентда “Толибон” ҳаракати билан алоқаларни йўлга қўйиш зарурлигини таъкидлади ва бунга сабаб сифатида улар Афғонистонни назорат қилиши ҳамда мамлакатнинг амалдаги ҳукумати ҳисобланишини келтирди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Абдул Умарий “Толибон” Россия ва Афғонистон ўртасида футбол ўйинлари ўтказилишини хоҳлаётганини айтганди.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August