Толиблар тузган ҳукумат инаугурацияси 11 сентябрда ўтказилади. Унга олти давлат таклиф қилинди
Олам
−
09 Сентябрь 2021
24875Афғонистоннинг “Толибон” томонидан тузилган ҳукуматининг инаугурация маросими жорий йилнинг 11 сентябрь куни ўтказилади. Бу ҳақда РИА Новости манбасига таяниб хабар бермоқда.
“Толибон”нинг инаугурация маросимига олти давлат таклиф қилинган.
“Ўтиш даври ҳукуматининг инаугурацияси 11 сентябрга белгиланган. Айни вақтда Россия, Хитой, Қатар, Туркия, Покистон ва Эрон маросимга таклиф қилинган”, дейди манба.
Таъкидланишича, Афғонистон ҳукумати раҳбарининг ўринбосари Абдулғани Бародар тез орада Қатарга бориб, яна қатор давлатлар делегациясини таклиф қилади.
Афғонистондаги вазият
АҚШнинг Афғонистонда 20 йил давом этган ҳарбий операцияси Президент Жо Байден даврига келиб якунланди. АҚШ қўшинлари жорий йилнинг 31 август куни мамлакатни тарк этди. Бунга қадар Европанинг бошқа давлатлари, жумладан Британия ва Германия ҳам мамлакатни тарк этди. Ушбу жараён якунланмасидан “Толибон” ҳаракати пойтахт Қобулни эгаллаб, жорий йилнинг 15 август куни Афғонистон Ислом Республикасини қулатди. 19 август кунига келиб толиблар Афғонистон Ислом Амирлиги тузулганини эълон қилди.
LiveБарчаси