Толиблар аёлларнинг намойиш ўтказишига рухсат берди

Олам

image

Афғонистонда ҳокимиятни қўлга олган “Толибон” ҳаракати раҳбарияти афғонлар, жумладан, аёлларга ҳам оммавий намойишлар ва норозилик намойишлари ўтказишга рухсат беради. Бу ҳақда ҳаракат вакили Забиҳулла Мужоҳид Қобулдаги матбуот анжуманида айтиб ўтди. 

“Намойишлар ўтказишга рухсат берилади, шу жумладан аёлларга ҳам”, деган Мужоҳид афғон аёлларининг ўз фикрини билдириш ҳуқуқи ҳақидаги саволга жавоб берар экан. 

Унинг қўшимча қилишича, аҳолининг эҳтиёжлари тез орада қондирилади. 

Маълумотларга кўра, жорий йилнинг 4 сентябрь куни бир гуруҳ аёллар Қобулдаги Президент саройида норозилик намойиши ўтказмоқчи бўлган, бироқ толиблар уларга қарши кўз ёшлантирувчи газ ишлатган. 

Афғонистонлик аёллар ўз ҳуқуқларини ҳурмат қилишни ва мамлакатнинг янги ҳукуматида вакиллик қилишни талаб қилиб, бир неча бор намойишлар ўтказган. Масалан, 3 сентябрь куни Қобулда фаол аёллар томонидан аёлларнинг мамлакат сиёсий ҳаётида иштирок этиш ҳуқуқини қонуний тасдиқлашга чақирган митинг бўлиб ўтди, 2 сентябрь куни эса Аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш миллий ассоциациясининг ўнлаб аъзолари Ҳирот вилоятининг шу номли маъмурий марказида оммавий намойиш ўтказди. 

Бундан ташқари, худди шундай норозилик акцияси Балх вилояти маъмурий маркази Мозори Шариф шаҳрида бўлиб ўтган.


Мақола муаллифи

Теглар

Афғонистон Толибон

Баҳолаганлар

154

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг