Токиода жазирама сабаб 120 дан ортиқ киши вафот этди
Олам
−
08 Август
3050Жорий йилнинг июль ойида Японияда рекорд даражада иссиқ бўлиши оқибатида минглаб одамлар шифохонага ётқизилган. Бу ҳақда “Nagoyatv” хабар берди.
Маълумотларга қараганда, июль ойида Токиода жазирама оқибатида 120 дан ортиқ киши ҳалок бўлган. Уларнинг аксарияти 60 ёшдан ошганлардир. Статистикага кўра, 37 минг япониялик тиббий ёрдамга муҳтож бўлган. Ўтган ой мамлакат учун 1898 йилдан бери олиб борилган кузатувлар тарихидаги энг иссиқ ой бўлган. Ҳарорат ўртача кўрсатгичда 2,16 даража юқорилаган.
6 август куни Токио ва Япония ғарбий қисмида иссиқ об-ҳаво ҳақида огоҳлантириш эълон қилинган. Пойтахтда ҳарорат +34 даражага кўтарилган.
Маҳаллий об-ҳаво хизмати маълумотларига қараганда август ойида ҳам ҳарорат пасаймайди. Яқин кунларда ҳарорат Токиода +35 даражадан ҳам юқори бўлиши кутилмоқда.
Япония соғлиқни сақлаш идоралари ва синоптиклар аҳоли ва сайёҳларга уйда қолишни тавсия қилмоқда.
Зумрад Зарипова
LiveБарчаси