Токио Россия ва Хитойнинг Осиёдаги ҳарбий ҳамкорлигидан хавотирда – Япония ТИВ раҳбари
Олам
−
15 Май 2023 4989 1 дақиқа
Япония ҳукумати Россия ва Хитойнинг Осиёдаги ҳарбий ҳамкорлигидан хавотирда, шунингдек, Токио Европа хавфсизлиги Ҳинд-Тинч океани минтақасидаги жараёнлар билан чамбарчас боғлиқ деб ҳисоблайди. Бу ҳақда Япония Ташқи ишлар вазири Ёсимаса Хаяши Ҳинд-Тинч океани минтақаси мамлакатлари дипломатия раҳбарларининг Стокгольмда бўлиб ўтган йиғилишида сўзлаган нутқида маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Россиянинг Украинага бостириб кириши дунё тартиби асосларига зарба бўлган. Бу эса бутун халқаро ҳамжамиятнинг биргаликдаги жавобини талаб қилмоқда.
“Акс ҳолда худди шундай чақириқлар сайёрамизнинг бошқа ҳудудларида ҳам юз беради, бу эса бугунги тинчлик ва фаровонлик асосларини ташкил этувчи тизимни йўқ қилади”, дея огоҳлантирди Япония ТИВ раҳбари.
Шу билан бирга, у Шарқий Хитой ва Жанубий Хитой денгизларидаги статус-квони бир томонлама ўзгартиришга уринаётган Пекин ҳаракатларига эътибор қаратиб, ХХР Тайвань ҳудудида ҳарбий амалиётларни кучайтираётганини эслатган.
Live
Барчаси