Токио-2021: дзюдо баҳсларига қуръа ташланди. Эртага дзюдочилар татамига чиқади

Спорт

image

Бугун, 22 июль куни XXXII ёзги Олимпия ўйинлари дастуридан ўрин олган дзюдо мусобақаларига Халқаро дзюдо федерацияси раҳбардлари иштирокида қуръа ташлаш маросими ўтказилди. Унга кўра, Токио Олимпиадасида иштирок этаётган 10 нафар (7 эркак, 3 аёл) ўзбекистонлик дзюдочи илк рақибларини билиб олди. 

“Ниппон Будокан” арена мезбонлик қилувчи дзюдо мусобақаси иккита татамида ўтказилади. 23 июлдан бошлаб, ҳар куни эркаклар ҳамда аёллар ўртасида биттадан вазн тоифасида ғолиб ва совриндорлар номи маълум бўлади. 

Қуръа натижалари қуйидагича:

-60 кг: Шарофиддин Лутфуллаев — Артём Лесюк (Украина) / Хосе Рамос (Гватемала)

-66 кг: Сардор Нуриллаев — Денис Виеру (Молдова)

-73 кг: Ҳикматуллоҳ Тўраев — Игор Вантдеке (Германия)

-81 кг: Шарофиддин Болтабоев — Уго Кумбо (Вануату)

-90 кг: Давлат Бобонов — Николас Мунгаи (Италия)

-100 кг: Муҳаммадкарим Ҳуррамов — Бенжамин Флетчер (Ирландия)

+100 кг: Бекмурод Олтибоев — Дуренбаяр Улзибаяр (Мўғулистон)

-52 кг: Диёра Келдиёрова — Сосорбарам Лхагвасурен (Мўғулистон)

-63 кг: Фарангиз Ҳожиева — Сандрин Биллет (Кабо-Верде)

-70 кг: Гулноза Матниязова — Демос Мемнелоум (Чад)

Ўзбекистон терма жамоаси илк бор аралаш жамоавий беллашувларда ҳам иштирок этади. Мусобақа қуръасига кўра илк даврада Илиас Илиадис шогирдларига Нидерландия терма жамоаси рақиблик қилади:

Маълумот ўрнида, Тошкент вақти билан соат 07:00 да саралаш, 13:00 да финал беллашувлари, 15:30 да эса тақдирлаш маросими ўтказилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Дзюдо Шарофиддин Лутфуллаев Диёра Келдиёрова Гулноза Матниёзова Ўзбекистон дзюдо федерацияси Далат Бобонов Илиас Илиадис Шарофиддин Болтабоев

Баҳолаганлар

20

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг