Токио-2020: ўзбекистонлик икки дзюдочи бронза медали учун курашади

Спорт

image

Бугун, 29 август куни Токио Паралимпиадасининг дзюдо бахсларида +100 кг вазнда ўзбекистонлик Ширин Шарипов ва 100 килограмгача бўлган тоифада Шариф Ҳалилов бронза медаль учун татамига чиқади.

Ширин Шарипов ярим финалда грузиялик Реваз Чикоидзега қарши “олтин очколар”га қадар давом этган баҳсда ҳакамлар томонидан 3 марта огоҳлантирилди ва шунинг эвазига мағлуб бўлганди. Энди у бронза медали учун озарбайжонлик Илҳом Закиевга қарши татамига чиқади.

Иккинчи ўзбек дзюдочиси Шариф Ҳалилов 100 кг вазн тоифасида бронза медали учун ўтиш баҳсида япониялик Ёшиказу Матсумотони иппон баҳоси эвазига мағлуб этиб, 3-ўрин учун курашиш имкониятига эга бўлди. Ҳалилов бронза медали учун бразилиялик Тенерио да Силвага қарши баҳс олиб боради.

Маълумот учун, умумжамоа рейтингида 12-ўринда бораётган Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар сони 11 тага етган: 4 та олтин, 4 та кумуш ва 3 та бронза.


Мақола муаллифи

Теглар

Дзюдо Бронза медаль Шариф Ҳалилов Ширин Шарипов

Баҳолаганлар

22

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг