Токио-2020; қиличбоз Зайнаб Дайибекова 3-рақамли спортчини мағлуб этди

Спорт

image

Қиличбозликнинг сабля йўналишида Ўзбекистон номидан Олимпиадада иштирок этаётган 18 ёшли спортчи Зайнаб Дайибекова дастлабки икки баҳсда ғалаба қозонди. 

Дастлаб, мезбон мамлакат — Япония вакили Чика Аокига қарши кечган жангда 15:9 ғалаба билан ўзбек спортчиларининг бугунги иштирокини муваффақиятли бошлаб берди. 

Иккинчи даврада қорақалпоғистонлик спортчига Осиё ўйинлари финалчиси хитойлик Яци Шао рақиблик қилди. Дайибекова ушбу беллашувни ҳам кўнгилдагидек ўтказиб, 15:10 ҳисобида рақибидан устун келди. Дайибекова рейтингда 35, Шао эса 3-рақамда сараланган эди.

Унинг кейинги даврадаги рақиби жанубий кореялик Жису Йон бўлади. Ушбу жанг Тошкент вақти билан соат 9:30 дан сўнг бошланиши кутилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Токио-2020 Қиличбозлик Зайнаб Дайибекова

Баҳолаганлар

22

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг